Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 10 ёшли бола ҳалок бўлди
4-синф ўқувчиси қишлоқ йўлида велосипедда кетаётганда уни юк машинаси уриб юборган.

Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 сентябр куни соат 9:00 ларда Булунғур тумани Олмазор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Пахтабоши қишлоғидан ҳаракатланиб келаётган юк машинаси ўзи билан бир йўналишда велосипедда кетаётган 2012 йилда туғилган болани уриб юборган.
Оқибатда Булунғур ХТБга қарашли 17-мактабнинг 4-синфида ўқийдиган 10 ёшли бола оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Damas Камаз юк машинасига бориб урилган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид

19:10 / 13.05.2025
Қозоғистонда онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

10:06 / 13.05.2025
Андижонда Equinox ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

18:06 / 09.05.2025