Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди
Тошкентнинг Сергели тумани Қумариқ кўчасида Cobalt автомобили MAN юк машинасига тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
14 апрель куни соат 22:20 лар атрофида 1996 йилда туғилган С.Д. Cobalt автомашинасини бошқариб келаётиб, 1989 йилда туғилган С.П. бошқарувидаги ҳаракатсиз тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилган. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

22:36 / 14.05.2025
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025