Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч қаҳрамон бозоридаги дўконларнинг 40 фоизи ёниб кетган
Тошкент вилоятидаги Уч қаҳрамон бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ёнғин бозорнинг деярли ярмини йўқ қилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти ИИББ «Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси»да содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан маълумот берди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.
«Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20 минг кв.м бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12 минг кв.м майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади», – дейилади хабарда.
Бундан келиб чиқадики, олов бозорнинг 40 фоиз қисмини яксон этган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов органлари якуний хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади.
Эслатиб ўтамиз, 11 август куни соат тахминан 02:20 ларда, Тошкент тумани, «Сабзавот» МФЙ ҳудудида жойлашган «Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси» МЧЖда ёнғин келиб чиқди. Ёнғин салкам уч соат давом этган.
Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Йирик ёнғинни ўчириш учун қарийб 2,5 соат вақт кетган.
Мавзуга оид

15:01 / 11.08.2025
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж

08:53 / 11.08.2025
Жомбой туманидаги «заправка» ёниб кетди

05:42 / 11.08.2025
Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)

11:29 / 09.08.2025