Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Машина ичида қолиб кетган айиқ боласи

Фото: Mashable
Колорадо штатидаги Голден шаҳрида шериф ёрдамчилари Тиллман ва Маклафин автомобиль ичида қулфланиб қолган айиқчани видеога олишди. Бу ҳақида Mashable нашри маълум қилди.
Жонивор қандай қилиб машинанинг ичига киргани номаълум. Машина ойналари бутун, ойналардаги намлик эса айиқчанинг у ерда анча вақт ўтказганлигидан далолат беради.
Шериф ёрдамчиларидан бири юкхонанинг эшигини очишга муваффақ бўлди, иккинчиси эса унинг ёнида эҳтиёт чораси сифатида қурол ушлаб турди. Ташқарига чиққан айиқча уларга қарамай, ўрмон томон югуриб кетди.
Мавзуга оид

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

14:59 / 16.06.2025
Ўзбекистондаги ўрмон ва яйлов ерларининг бир қисми озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун берилади

15:09 / 03.06.2025
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади

00:27 / 01.05.2025