Оқ уй Туркияни Сурия билан чегарани ёпишга чақирди

АҚШ раҳбарияти Туркия ҳукуматини Сурия, хусусан Жараблус шаҳри жойлашган Ҳалаб вилояти билан чегарани ёпишга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Туркия ва АҚШ қуролли кучлари шаҳарни ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операция давомида у ерга авиазарбалар берган.
"АҚШ туркларни қатъий чоралар кўришга ва маълум муддатга Туркия ва Сурия ўртасидаги чегарани ёпишга чақирди", деб айтди Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест.
Ҳалаб вилояти Сурия-Туркия чегарасидан тахминан бир километр узоқликда жойлашган.
Аввалроқ Туркия армияси Сурия ҳудудига чегара яқинидаги Жараблус шаҳрини жангарилардан озод қилиш учун бостириб киргани маълум қилинганди.
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025