Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen АҚШ дилерларига 1,2 млрд доллар товон тўлайди

Фото: AP
Германиянинг Volkswagen автомобилсозлик концерни “дизель можароси”дан зарар кўрган АҚШлик дилерларга 1,2 млрд доллар миқдорида товон пули тўлайди. Ушбу иш бўйича даъволар Калифорния штати Сан-Франциско шаҳри судида кўриб чиқилган.
Эндиликда, мазкур битимни ҳакам расман тасдиқлаши керак бўлади. Айни вақтда, товон пули оладиган дилерларнинг аниқ сони келтирилмаган. Аммо, Аssociated Press агентлигига кўра, хоҳлаган автомобиль сотувчиси ушбу келишувдан чиқиб, концернга нисбатан хусусий тартибда даъво аризаси топшириши мумкин.
АҚШ ҳукумати ва Volkswagen раҳбарияти ўртасидаги битимга мувофиқ, Германия концерни экология меъёрларини бузганлиги учун 15 млрд долларга яқин товон пули тўлайди. Мазкур келишув тасдиқланиши кутилаётган суд мажлиси октябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган.
Мавзуга оид

20:35
АҚШ 5 минг доллардан 15 минг долларгача гаров эвазига виза бериш дастурини ишга туширади

18:49
Трамп: агар нефт нархи яна 10 долларга тушса, Путин одамларни ўлдиришни тўхтатади

11:15
Трамп Ҳиндистон учун божларни «сезиларли» оширишга ваъда берди

08:09