Қарға австралиялик полициячиларга гиёҳванд моддани топишга ёрдам берди

Ғарбий Австралия штати полицияси тақдим қилган видеода қарғанинг полицияга метамфетамин пакетини топишга ёрдам берганини кўриш мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди.
Видеодаги изоҳда ёзилишича, полиция ходимлари ёнилғи қуйиш шахобчасида тўхтаб, бу ерда гиёҳванд модда солинган пакетни топишга муваффақ бўлишган. Улар видеокузатув орқали метамфетаминни ким тушириб қолдирган бўлиши мумкинлигини кўрмоқчи бўлишган.
Маълум бўлишича, ёнилғи шахобчаси атрофида егулик излаб юрган қарға метамфетамин солинган пакетни топиб олади. Воқеа бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Мавзуга оид

10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

15:42 / 09.04.2025
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани маълум бўлди

12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди

14:29 / 05.03.2025