Трансфер бўйича тақиқ ечилгач «Реал» 100 млн евролик футболчи олмоқчи
«Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала «Реал» жамоаси қизиқишлари доирасига тушган.
22 ёшли аргентиналик футболчини сотиб олиш ғояси мадридликлар жамоаси президенти Флорентино Перес томонидан илгари сурилмоқда.
«Реал» 2018 йилнинг январида трансферларга қўйилган тақиқ бекор бўлгач Дибала учун 100 миллион евро сарфлашни режалаштирган.
Агар ФИФА муддатидан олдин тақиқни ечадиган бўлса, ушбу трансфер кейинги йилнинг ёзидаёқа амалга оширилиши мумкин.
Дибала жорий мавсумда жамоаси сафида 8та ўйин ўтказиб, 3 гол урган ва 2 голга ҳаммуаллиф бўлган.
Қайд этиш керакки, у ўз интервьюларида бир неча марта «Барселона» ва «Манчестер Сити» жамоаларига мухлис эканини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025