Бутун Туркия бўйлаб курдпараст депутатлар ҳибсга олинмоқда

Фото: © EPA
Бутун Туркия бўйлаб Халқлар демократияси партиясининг мухолиф курдпараст депутатлари ҳибсга олиниши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазирлигида маълум қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Прокуратура кўрсатмаларига мувофиқ, полиция Диёрбакир, Ван, Ширнак, Ҳаққёри ва Бингёл вилоятларида ҳибсга олишлар ўтказмоқда", дейилмоқда хабарда. Таъкидланишича, айни вақтга келиб 11 депутат, жумладан Халқлар демократияси партияси ҳамраиси Фиғон Юксакдоғ ва Салоҳиддин Демиртош ҳибсга олинди. Улар "террорчилик ташвиқоти" билан боғлиқ жиноятлар бўйича кўрсатмалар беришни истамасликда айбланмоқдалар. Бундан ташқари, яна бир қанча депутатлар ҳибсга олинмоқда. Улар орасида Зиё Пир, Гулсар Йилдирим ва Халқлар демократияси партияси ҳамраиси ўринбосари Сирри Сурайё Ондер ҳам бор.
Hurriet газетаси электрон версиясининг хабар беришича, Туркия парламенти спикери ўринбосари, курдларни қўллаб-қувватловчи, партиясиз Парвин Булдан ҳам ҳибсга олинган.
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025