Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба Трампнинг ғалабаси ортидан ҳарбий машғулотлар бошлайди

АҚШдаги президентлик сайловлари якунланиши ва унда Дональд Трамп ғалаба қозониши ортидан Кубада «душманона ҳаракатлар»га қарши қаратилган 5 кунлик ҳарбий машғулотлар бошланади. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Агентлик маълумотига кўра, Куба бу ҳарбий машғулотларни АҚШдаги сайлов натижалари билан тўғридан-тўғри боғламаяпти.
Лекин Трамп Барак Обама ўз лавозимини тарк этишидан кейин бу мамлакат билан унинг даврида яхшиланган муносабатларни қайта кўриб чиқиш ҳақида билдирганди.
«Бу баёнот бўйича расмий муносабат билдирилмади», — дейилган агентлик хабарида.
Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп АҚШда президент сайловларида ғолиб бўлди. У 279та сайловчи овозини олди ва 218та овоз йиққан демократлар вакили Ҳиллари Клинтонни енгди.
Мавзуга оид

18:49 / 19.07.2025
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди

15:02 / 18.07.2025
Оқ уй: Трампда сурункали веноз етишмовчилиги бор

13:56 / 04.07.2025
АҚШ Конгресси Трампнинг «катта ажойиб» қонун лойиҳасини қабул қилди

11:06 / 04.07.2025