Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида ёнғинлар туфайли 130дан ортиқ киши жароҳатланди

© AFP
Исроилда бир ҳафтадан буён авж олган ёнғинлар фонида Ҳайфа шаҳрида 132 киши турли даражада жароҳатлар олган. Бу ҳақда "Гаарец" газетаси хабар берди.
Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Шифохонага келтирилганларнинг аксари тутундан димиққан ва бу уларнинг ҳаёти учун жиддий хавф эмас.
Ўтган ҳафтада Исроилнинг бир қанча ҳудудларида бир вақтда йирик ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғинлар Қуддус шаҳри яқинидаги Натаф туманида ҳам авж олган. Шунингдек, Тель-Авив ва Қуддус шаҳарлари ўрталигида жойлашган Латрун туманида ҳам дарахтлар ва буталар ёнмоқда. Мамлакат шимолидаги Ҳайфа, Хадера ва Зихрон-Яаков шаҳарлари атрофида оғир вазият юзага келган. Бир қатор туманларда фавқулодда вазият жорий этилиб, аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Исроилга ёнғинга қарши курашда ўз ёрдамларини Россия, Греция, Италия, Хорватия, Кипр, Испания, Туркия ва Озарбойжон каби давлатлар таклиф қилган.
Мавзуга оид

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди

07:51
БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди

20:03 / 27.04.2025