АҚШ ҲДК десант кемалари Ўрта ер денгизига кирди

Ўрта ер денгизига АҚШҳарбий-денгиз кучларининг иккита десант кемалари кирди, деб хабар қилмоқда Пентагон маъмурияти сайтида.
Wasp (LHD 1) десант кемаси ва Whidbey Island (LSD 41) десант-док кемаси 1 декабрь куни Сувайш каналидан ўтиб, Олтинчи флот назоратидаги ҳудудга кирган.
Уларнинг бортида 4 минг ҳарбий хизматчи – денгизчилар ва ARG гуруҳини ташкил этувчи денгиз пиёда қўшинлари аскарлари бор.
Wasp кемаси командири Байрон Огден сўзларига кўра, уларнинг зиммасига Ўрта ер денгизида хавфсизликни таъминлаш вазифаси юклатилган.
«Ушбу денгиз йўли бизнинг глобал миқёсдаги иқтисодиётимиз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Ва у флотлар ўртасидаги ўзаро мустаҳкам алоқалар туфайли хавфсиз бўлиб қолмоқда», — деб қайд этган Огден.
Мавзуга оид

15:27
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

07:40
Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025