Шавкат Мирзиёевнинг илк расмий ташрифи қайси давлатга бўлиши айтилди

Фото: ТАСС
Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев илк расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда "Известия" газетаси ёзмоқда.
"Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Россияга уюштиради", — деб ёзмоқда нашр Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали манбасига асосланган ҳолда.
Бундан ташқари, РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков газетага айтишича, Кремль бу ташрифни юқори баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Ўзбекистонда ўтказилган президент сайловида 88, 61 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлган эди.
Мавзуга оид

17:34
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025