Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти Вашингтонни 2,5 ҳафтага тарк этди

Фото: AFP
АҚШ президенти Барак Обама ва унинг оиласи 16 декабрь кечки пайт совуқ Вашингтонни тарк этиб, Ҳавайига Рождество таътилини ўтказгани жўнаб кетди, деб маълум қилинди Оқ уй матбуот хизматида.
"АҚШ президенти ва биринчи хоним самолёт трапидан қўл силкиб, 2,5 ҳафтага қиш билан хайрлашишди", деб маълум қилди мухбирлардан бири. Жуфтликка қизлари Саша ва Малия ҳамроҳлик қилмоқда.
Самолёт Гонолулуга учиб кетган, Обама Вашингтонга январь бошида қайтиши керак.
Обама одатда таътил вақтида китоб ўқиш, сайр қилиш ва гольф ўйнаш билан машғул бўлишига қарамасдан, Ҳавайида муҳим ишларни ҳам давом эттиради. Аввалроқ Обама 27 декабрда Гонолулуда Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашиши маълум қилинганди. Икки давлат етакчиси оролдаги Перл-Харбор кўрфазида АҚШ қўшинлари қисмининг Япония томонидан бомбардимон қилинишининг 75 йиллигига бағишланган маросимда иштирок этишади.
1941 йил декабрда Япония ҳарбий самолётлари ва сув ости кемалари Ҳавайидаги Перл-Харбор кўрфазига зарбалар берган. Шундан кейин АҚШ Японияга уруш эълон қилиб, шу тариқа Иккинчи жаҳон урушига кирган. АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳамда императорлик Японияси ўртасидаги уруш 4 йилдан сал камроқ давом этган ва АҚШ Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбалари ташлагандан ва собиқ иттифоқ қўшинлари Маньчжурияга бостириб киргандан кейин Япониянинг таслим бўлиши билан якунланган. Урушдан кейин АҚШ ва Япония ҳарбий иттифоқчиларга айланишган.
Мавзуга оид

07:29 / 25.07.2025
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади

14:23 / 21.07.2025
АҚШ Миллий разведкаси директори Обамани Трампга қарши фитнада айблади

09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

15:50 / 21.08.2024