Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон давлат раҳбари президентликка номзодлар фойдасига ўз телеэфирларидан воз кечди

Фото: ria.ru
Туркманистон президентлигига номзод, амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов мамлакатдаги юксак давлат лавозимига номзодлар фойдасига телевидениеда ўзига ажратилган вақтдан воз кечди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ хабарига асосланиб, РИА "Новости"да маълум қилинди.
"Сайловлар ва референдумларни ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясидан телевидениеда мен учун ажратилган эфир вақтини Туркманистон президентлигига бошқа номзодларга тақсимлаб беришингизни сўрайман. Барча номзодларга омад тилайман", - деди Бердимуҳаммедов.
Туркманистондаги президентлик сайловлари 2017 йилнинг 12 февралига белгиланган.
Сайлов олди дастурга келадиган бўлсак, давлат раҳбари мамлакат президенти этиб сайланган тақдирда туркман давлатининг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли жон бошига даромадни етакчи мамлакатлар даражасига кўтариш, электрон саноат яратилишига алоҳида эътибор қаратиш ва мамлакатни саноати ривожланган давлатга айлантириш, жамият сиёсий тизими фаолиятини модернизациялаштириш, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда давом этиш, миллий армия, Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучлари, чегара қўшинлари қудратини кучайтириш, алоқа ва телерадиоэшиттиришлар фаолиятини яхшилаш учун янги сунъий алоқа йўлдошларини орбитага олиб чиқиш, халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш ниятида эканини билдирди.
Шунингдек Туркманистон президенти халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва порахўрлик билан курашишга ваъда берди.
Мамлакат президентлик сайловларда 4 нафар номзод иштирок этади.
Конституцияга мувофиқ, Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилида сўзлашувчи, сўнгги 15 йилда мамлакатда яшаб, ишлаган фуқаро Туркманистон президенти бўла олади. Туркманистон президенти халқ томонидан 7 йил муддатга сайланади.
Мавзуга оид

21:20 / 25.07.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди

08:57 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон дори воситалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этади

07:18 / 08.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма таълим дастурларини ташкил этади

15:02 / 30.06.2025