Жамият | 08:26 / 27.12.2016
21812
1 дақиқада ўқилади

Она фарзандини 15-қаватдан итариб юборди

Фото: ТАСС

Москва вилоятидаги Митишида она 7 ёшли фарзандини 15-қаватдан итариб юборди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Терговнинг аниқлашича, 26 декабрь кечаси Калуга вилоятилик 34 ёшли аёл Митишидаги квартирада бўлганда, 2009 йилда туғилган 7 ёшли фарзандини 15-қаватдан итариб юборган. Бола олинган жароҳатлардан вафот этган", деб айтилди хабарда.

Маълум қилинишича, аёл ҳибсга олинган, у билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Мавзуга оид