Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин Хитойга норозилик билдирди
Филиппин Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли оролларда қурол жойлаштириши сабабли Хитойга вербал нота (ёзма норозилик) юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Вербал нота шахсий нотадан фарқли равишда, нафақат принципиал, балки кундалик масалалар бўйича ҳам юборилиши мумкин. Бундай нота одатда элчи томонидан имзоланмайди. Филиппин ташқи ишлар вазири Перфекто Ясайнинг айтишича, Манила атайлаб норозиликни бундай шаклда билдиришни танлаган.
"Биз вербал нота юбориб, Хитой ҳаракатларига жавоб бердик. Мен Филиппин халқи бизда Хитой билан ҳудудий баҳс борлигини, бироқ биз вазиятни фақатгина ёмонлаштириши мумкин бўлган тажовузкор ва иғвогар ҳаракатларни амалга оширмоқчи эмаслигимизни билишини истайман. Биз Хитой билан уруша олмаймиз", деб айтган Ясай.
Маълум қилинишича, Хитой Жанубий Хитой денгизида яратилган барча еттита сунъий оролларда ракеталар ҳужуми ва ҳаво ҳужумига қарши тизимларни жойлаштирди.
12 июлда Гаагадаги халқаро суд Хитой Жанубий Хитой денгизидаги оролларга "тарихий ҳуқуққа" эга эмаслигини ва Филиппин ҳуқуқларини бузаётгани ҳақидаги ҳукмни чиқарган.
Пекинда "ҳеч қандай вазиятда учинчи тарафлар томонидан денгиз чегараларининг делимитацияси ва ҳудудий баҳсларнинг ҳал қилинишини қабул қилмасликлари", "Хитой қуролли кучлари эса миллий суверенитет ва мамлакатнинг денгиз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиши" айтилган.
Мавзуга оид

08:10
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин

07:41
Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди

18:33 / 31.07.2025
Қозоғистондаги иккинчи ва учинчи АЭС Хитой томонидан қурилади

23:46 / 30.07.2025