Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умрага келган 6 нафар британиялик ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Фото: AFP
Британия ҳукуматининг маълум қилишича, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг олти нафар фуқароси Саудия Арабистонидаги автомобиль ҳалокати натижасида ҳалок бўлган, қолганлари эса жароҳат олган. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлигининг пайшанба куни берган маълумотига кўра, ҳалок бўлган британияликларнинг оиласи қўллаб-қувватланмоқда ва ЙТҲда жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Глазгодаги марказий масжид икки нафар ҳалок бўлган кишининг исмини маълум қилди - булар шотландиялик Муҳаммад ва Талъат Аслам. Манбага кўра, қолган тўрт нафар қурбон Англия шимоли-ғарбидаги Манчестердан бўлган.
Масжидда маълум қилинишича, гуруҳ эндигина мусулмонларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланмиш Маккада Умра амалларини бажариб, Мадина шаҳрига йўл олган пайтда улар ўтирган автобус ҳалокатга йўлиққан.
Мавзуга оид

17:26 / 25.07.2025
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари

20:45 / 21.07.2025
Ҳарорат кескин кўтарилиши иссиқликдан ўлим ҳолатларини уч баравар ошириши мумкин – Жаҳон банки

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025