Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Ўзбекистонга экспорт ҳажми нима сабабдан тушиб кетди?

15 февраль куни Россия Федерацияси Ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди.
Россия бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг апрель ойи бошида кутилаётган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга янгича нафас бағишлашини таъкидлади.
Тадбирда қатнашган "Кун" мухбирининг маълум қилишича, Д.Козак Ўзбекистон Республикаси Россиянинг асосий савдо ҳамкорларидан бири эканлигини таъкидлаган. Хусусан, Ўзбекистоннинг Россияга пахта, мева ва сабзавот маҳсулотлари етказиб бериши бўйича икки томонлама ҳужжатлар ва протоколлар имзоланганлиги қайд этилган. 2016 йилда импорт ҳажмининг ўсиши буни амалда тасдиқлайди.
"Умумий ҳисобда Ўзбекистоннинг Россияга экспорти 23,7 фоизга ошиб, 675 миллион долларни ташкил қилди. Шу билан бирга Россиянинг Ўзбекистонга экспорт ҳажми 13 фоизга пасайди. Бунинг асосий сабаби - экспорт товарларига қўйилаётган нархларнинг қисқарганида.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш эса 1,1 фоизга ўсган", - деди РФ бош вазир ўринбосари.
Мавзуга оид

19:07 / 07.06.2025
Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди

21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди

18:30 / 22.05.2024