Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А.Мамин: "Ўзбекистон ҳаётнинг барча жабҳаларида биз учун ишончли ҳамкор"

Фото: Kun.uz
23 февраль куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида ўзбек ва қозоқ дипломатлари ўртасида 16-Ҳукуматлараро йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо-саноат, инвестиция, нефть-газ, божхона, транспорт, энергетика, электр техникаси, темир йўл, авиаташув, машинасозлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатаётган вазирлик ва идоралари раҳбар ва вакиллари иштирок этишди.
"Ўзбекистон - ҳаётнинг барча жабҳаларида биз учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор", - деди Қозоғистон Республикаси бош вазир ўринбосари Асқар Мамин.
Мамин Қозоғистон ва Ўзбекистон қисқа муддатларда ташқи савдо алоқаларини мустаҳкамланиши зарурлигини қайд этди. Қозоғистонда саноат, нефть ва кимёвий маҳсулотлар йўналиши бўйича савдо уйлари ташкил этилганини таъкидланди. Келгусида бошқа йўналишларда ҳам қўшма савдо уйлари яратиш режалаштирилганини маълум қилди. А.Мамин яқин истиқболда товар айирбошлашни ошириш асосий мақсадлардан бири эканини таъкидлади.
Қозоғистон бош вазир ўринбосари иқтисодий ҳамкорликнинг янгиланган стратегияси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Унда икки томонлама ҳамкорлик қилинадиган соҳалар кўламини янада кенгайтириш кўзда тутилгани қайд этилди.
Шунингдек тадбирда Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Экспо-2017" кўргазмасида Ўзбекистон вакилларининг иштирок этиши тасдиқланди.
Мавзуга оид

00:57 / 21.07.2025
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»

21:30 / 02.07.2025
Бокуда 8,5 гектар майдонда «Ўзбекистон» боғи барпо этилади

19:07 / 07.06.2025
Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди

13:39 / 02.06.2025