Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ишга тушди
Жорий йилнинг февраль ойидан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ишга тушди. Бу ҳақда қўмита расмий сайти хабар берди.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар хусусийлаштириш, давлат мулки объектларини ижарага олиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банкротлик, биржа, баҳолаш ва риелторлик фаолияти ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар ёки шикоятларининг жойида тезкор ҳал этилиши учун qabul.gkk.uz манзили ёрдамида виртуал қабулхоналарга мурожаат қилиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 7 ноябрь кунидан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушганди. Жисмоний ва юридик шахслар online.gkk.uz манзили орқали ўз мурожаатларини юбориш имкониятига эга бўлган эди.
Мавзуга оид

10:06 / 06.11.2024
Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди

10:16 / 27.05.2024
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда

14:21 / 20.02.2024
Туризм қўмитаси зиммасига қўшимча вазифалар юкланди

12:51 / 23.01.2024