Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вулқон оғзига тушиб кетган олим ва йўлбошловчи омон қолди

Аргентиналик олим Родольфо Альварес ва унга йўлбошловчилик қилган ҳамроҳи Никарагуадаги 635 метрлик ҳаракатдаги Масая вулқони оғзига тушиб кетганларидан кейин тирик қолдилар, деб хабар бермоқда The Independent нашри.
Нашр маълумотларига кўра, икки эркак вулқон кратерига пўлат сим узилгани сабаб тушиб кетишган. Масая боғи Никарагуа пойтахтига яқин бўлгани сабабли уларга ўт ўчириш бригадаси тезда ёрдамга етиб келган ва уларни махсус трослар ёрдамида юқорига чиқариб олган.
Маълум қилинишича, эркакларда сувсизланиш аломатлари аниқланган, бироқ айни вақтда уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Жабрланганлар аҳволи барқарор дея баҳоланган.
Мавзуга оид

02:44 / 19.06.2025
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди

18:36 / 11.06.2025
Аргентина собиқ президенти Кристина Киршнер 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

14:57 / 19.05.2025