Шимолий Кореяга АҚШ телекомпанияси раҳбари келди

АҚШнинг CBS телекомпанияси раҳбари Дэвид Родс Шимолий Корея пойтахти Пхеньянга келди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди. Родснинг Шимолий Кореяга келишидан мақсад нималиги маълум қилинмаган.
АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Икки давлат ўртасида кўплаб йиллардан бери таранглик сақланиб келади. Вашингтоннинг Пхеньяндаги манфаатларини Швеция элчихонаси билдиради.
CBS раҳбари Пхеньянга Вашингтон ва Сеул Корея яриморолида катта кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказаётган вақтда келди. Бу машғулотлар Шимолий Корея раҳбариятида кескин норозилик уйғотган.
Мавзуга оид

18:19 / 28.04.2025
КХДР урушдаги иштирокини илк бор тасдиқлади

20:45 / 14.04.2025
Трамп Гренландия ва Зеленский туфайли CBS нашридан дарғазаб бўлди

10:16 / 08.04.2025
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди

11:06 / 27.03.2025