Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция президенти сайловларида неча номзод иштирок этиши аниқланди

Фото: AFP
Франция президенти сайловларида 11 номзод иштирок этади, деб маълум қилди Франция конституциявий кенгаши раиси Лоран Фабиус.
Фабиуснинг айтишича, қуръа ташлашга кўра номзодлар рўйхатидаги исмлар қуйидаги тартибда жойлаштирилди: "Франция, уйғон" партияси раиси Николя Дюпон-Эньян, "Миллий фронт" раҳбари Марин Ле Пен, "Олға" ҳаракати етакчиси Эммануэль Макрон,
"Социалистик партия" вакили Бенуа Амон, "Ишчи партия" номзоди Натали Арто, "Янги аксилкапиталистик партия" етакчиси Филипп Путу, "Бирдамлик ва тараққиёт" партияси асосчиси Жак Шеминад, депутат Жан Ласаль, сўллар вакили Жан-Люк Меланшон, "Халқ-республика иттифоқи" етакчиси Франсуа Аселино ва "Республикачилар" вакили Франсуа Фийон.
Франция президенти сайловлари икки босқичда 23 апрель ва 7 май кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

14:28
Ўзбекистон ва Франция ўртасида диппаспорт эгаларига виза бўйича битим имзоланди

12:39 / 30.07.2025
Франция ва Британия ортидан Малта ҳам Фаластинни тан олади

18:55 / 27.07.2025
Француз вазири яқин кунларда араб давлатлари “илк бор ҲАМАСдан қуролсизланишни талаб қилишлари”ни айтди

13:32 / 26.07.2025