Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов ва Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифини муҳокама қилишди

2017 йилнинг 18-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекисон-Россия кун тартибининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ташриф якунларига кўра имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган қўшма ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасида ҳам фикр алмашдилар.
Мавзуга оид

00:57 / 21.07.2025
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»

10:34 / 14.07.2025
Лавров: Россия ва КХДР ҳамкорлиги Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

18:20 / 10.07.2025