Интернетда Жоржия штатидаги уйга самолёт қулаган жойдан видео пайдо бўлди
Аввалроқ АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган Кобб округидаги уй устига Cessna Citation енгил моторли хусусий самолёти қулагани маълум қилинганди.
"Мен осмонга қараб, самолётни кўрдим. Мен ҳеч қандай товушларни эшитмадим, фақатгина у ўз ўқи атрофида айланаётганини кўрдим. Сўнгра у қулай бошлади ва биз портлаш бўлади деб қулоқларимизни ёпиб олдик", деб айтган воқеа гувоҳи журналистларга.
Маълумотларга кўра, самолёт Фултон Каунти аэропортига учаётган бўлган. Фалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда. Самолёт урилган уйдаги одамларга ҳеч нарса қилмаган. Самолёт учувчиси ҳалок бўлган.

Мавзуга оид

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

17:17 / 14.05.2025