ХАМАСга янги етакчи сайланди

Фото: aa.com.tr
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати сиёсий бюросига сайловлар натижаларига кўра ҳаракат етакчиси Холид Машъал ўрнига Исмоил Хания сайланди.
ХАМАС вакиллари маълумотларига кўра, овоз бериш Ғазо сектори ва Қатар пойтахти Доҳа ўртасида видеоанжуман тартибида ўтказилган. Ҳаракат етакчиси лавозимига, шунингдек, Мусо абу Марзук ва Муҳаммад Низал ҳам даъвогарлик қилдилар.
Хания 2013 йилдан бери ХАМАС етакчиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётганди.
Тахмин қилинишича, Исроил томондан хавф сақланиб қолаётгани сабабли, ХАМАС етакчиси Ғазо секторидан ташқарида қолади.
Мавзуга оид

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

17:45 / 11.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

21:38 / 10.06.2025