Шавкат Мирзиёев Миср президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 майда Миср Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисига Ал-Минья вилоятида содир этилган мудҳиш террорчилик ҳаракати оқибатида қўплаб бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳат олиши муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади.
Давлатимиз раҳбари Миср Президенти, дўстона Миср халқи ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик сўзлари билдириб, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилаб қолди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, жангарилар томондан насроний-қибтийлар автобусига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 30 га яқин киши жароҳатланган.
Мавзуга оид

21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади

19:45 / 29.04.2025
Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади

17:34 / 28.04.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

18:15 / 27.04.2025