«Реал» Хамесни ижарага беришдан аввал у билан шартномани узайтирган

«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес «Бавария»га ижарага берилишидан аввал Мадрид клуби билан янги шартномага имзо чеккан.
Унга кўра, Хамес 2021 йилга қадар «Реал» аъзоси ҳисобланади. Колумбиялик футболчининг аввалги шартномаси 2019 йилга қадар мўлжалланганди.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар ушбу 26 ёшли ярим ҳимоячини 2 йил муддатга ижарага олишди. Бунинг учун 10 миллион евро тўланади.
«Бавария» 2 йилдан кейин Хамеснинг трансфер ҳуқуқини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.
Marca маълумотига кўра эса, немислар клуби Хамесни исталган вақтда 60 миллион еврога трансфер қилиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025