Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хави футболчилик фаолиятини якунламоқда

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби яримҳимоячиси Хави Эрнандес бутсаларини михга илишга тайёрланмоқда.
AS нашри хабарига кўра, 37 ёшли футболчининг шартномаси 2018 йил ёзида ниҳоясига етади ва у футболчилик фаолиятини якунлайди.
«Бу менинг футболчи сифатидаги сўнгги мавсумимдир. Кейин фаолиятимни якунлайман, бироқ футболда қоламан. Мураббийлик қилмоқчиман, аммо яширмайман, бу борадаги билимларимни оширишим шарт. Тўғри, услубиётдан хабарим бор, лекин уни амалда қўллашни ўрганишим керак», деган Хави.
Хави фаолиятини «Барселона»да бошлаб, бу жамоада 1995-2015 йилларда тўп сурган, у икки йил муқаддам Қатарга кўчиб ўтди ва шундан буён «Ас-Садд»да ўйнаб келмоқда.
Мавзуга оид

16:19 / 05.11.2021
«Ас Садд» Хави «Барселона»га кетаётганини тасдиқлади

17:38 / 28.05.2019
Хави «Ас-Садд» бош мураббийи этиб тайинланди

11:30 / 17.05.2019
«Ас-Садд» Хавининг сўнгги расмий ўйини – Қатар кубоги финалида йирик ҳисобда ютқазди

22:58 / 22.04.2019