Хитой Шимолий Кореяга махсус баёнот билан чиқди

Хитой КХДР ракета парвозини амалга оширгач, ушбу давлатни кескинликни янада оширувчи ҳаракатларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.
«Хитой Шимолий Кореяни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциясига риоя этиш ҳамда Корея ярим оролида кескинликни янада ошириши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатишга чақиради», - дейилади баёнотда.
Аввалроқ Ким Чен Ин Шимолий Корея АҚШнинг қитъадаги қисмига ракеталар билан зарба бериши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид

22:58
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди

08:20 / 26.04.2025
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

17:55 / 25.04.2025
Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ

13:32 / 25.04.2025