Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
«Ўзбекистон 24» телеканалида хабар берилишича, ушбу учрашув 25 август куни Тошкентда ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида иккита ўйин кутиб турибди. Самвел Бабаян қўли остидаги жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 31 август куни Ухань шаҳрида Хитой, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди.
Айни пайтда Ўзбекистон саралашда 8 ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, учинчи ўринда бормоқда.
Катта эҳтимол билан Қирғизистонга қарши ўйинда маҳаллий футболчилар туширилади. ФИФА кунлари бўлмаган саналарда легионерлар терма жамоага чақирилмайди.
Мавзуга оид

11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди

17:58 / 20.12.2024