Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича дунёда нечанчи ўринда?

Интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рўйхатида Ўзбекистон саккиз поғона пастга тушди. Бу маълумот Ookla Speedtest Global Index ҳисоботида келтирилган.
Рейтингда Ўзбекистон мобиль интернетдаги 9,11 Мбит/с, ахборот узатишдаги 3,52 Мбит/с тезлиги билан 106 поғонани эгаллаб турибди.
МДҲ мамлакатлари орасида мобиль интернетдаги тезлик пойгасида Қирғизистон (83), Қозоғистон (67), Грузия (65), Озарбайжон (62), Арманистон (54) Ўзбекистондан илгарилаб кетди.
Рейтингда биринчи ўринни ҳамон Норвегия эгаллаб турибди (52,59 Мбит/с). Иккинчи ўринда Нидерландия (46,94 Мбит/с) ва шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Венгрия (46,24 Мбит/с) жой олди.
Оддий интернет рейтингида Ўзбекистон 126-ўринни эгаллади. Юкланиш тезлиги 5,38 Мбит/с.ни ташкил қилади.
Юкланиш тезлиги 5,38 Мбит/с бўлса, ахборот узатиш тезлиги 5,2 Мбит/сни ташкил қилаяпти.
Мавзуга оид

16:11 / 27.03.2025
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича дунёда 64-ўринни эгаллади

14:55 / 18.03.2025
Дунёнинг асосий гастрономик шаҳри маълум қилинди

16:08 / 27.04.2022
Лиссабон масофадан ишлайдиганлар учун энг яхши шаҳар деб топилди

21:14 / 03.01.2022