Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида қўшмачилик билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Сергели туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди.
Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Сергели туманида 13 август куни соат 01.31 да, 1960 йилда туғилган, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан судланган, Сергели 3-даҳада яшовчи Х.Р. ўз уйида, 50.000 сўм пул эвазига, 1989 йилда туғилган, Шайхонтохур тумани, Оқтепа даҳасида яшовчи Р.Г. ва 1994 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Дўстобод ҚФЙда яшовчи Ч.А.ларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Далилий ашё сифатида 50.000 сўм пул олинди.
Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилди.
Мавзуга оид

10:41 / 19.07.2025
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

11:30 / 25.06.2025
Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

18:09 / 08.06.2025