«Реал» Роналдунинг голи эвазига мавсумдаги яна бир совринини қўлга киритди

Мадридда Сантьяго Бернабеу Кубоги учун учрашув бўлиб ўтди. У 1979 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Бу сафар Испания пойтахтида Мадриднинг «Реал» жамоаси Италиянинг «Фиорентина» клубига қарши майдонга чиқди. Бу ўйин 1957 йилги Европа чемпионлари финалининг 60 йиллигига бағишланди. Ўшанда мазкур икки жамоа куч синашган.
Зинедин Зидан жамоаси ушбу ўйинда 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Даставвал, ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ «бинафшалар» Жордан Верету голи эвазига олдинга чиқиб олди. Бироқ 3 дақиқа ўтар-ўтмас Борха Майораль ҳисобни тенглаштирди. Расмий ўйинлардан четлаштирилган Криштиану Роналдунинг 33-дақиқасида урган голи «қаймоқранглилар»га ғалаба келтирди.
Сантьягу Бернабеу Кубоги
«Реал» (Мадрид, Испания) – «Фиорентина» (Флоренция, Италия) — 2:1 (2:1).
Голлар: Верету, 4 (0:1), Майораль, 7 (1:1), Роналду, 33 (2:1).
«Реал»: Касилья (Зидан, 46), Начо (Ману, 46), Ҳакимий, Тео, Рамос (Техеро, 46), Себальос, Асенсио, Маркос Льоренте, Васкес, Роналду, Майораль.
«Фиорентина»: Спортьелло, Песселья, Бруну Гашпар, Астори, Бираги, Верету, Бадель (Санчес, 46), Жил Диаш, Эссерик, Кьеза, Симеоне.
Мавзуга оид

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025
«Реал» чемпионлик пойгасида қолди, «Ливерпул»га чемпионлик учун бир ғалаба қолди. Кун ўйинлари

17:54 / 18.04.2025