Қирғизистон диний низолар фонида Мьянмага қарши ўйнашдан бош тортди

2019 йилги Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари доирасида Қирғизистон ва Мьянма терма жамоалари ўртасида Бишкекда ўтказилиши керак бўлган ўйин Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков томонидан бекор қилинди.
«Мьянмадаги оғир вазият жамоатчилик ўртасида норозилик келтириб чиқаргани ва террорчилик таҳдиди пайдо бўлгани туфайли, эҳтимолий тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида Бишкекдаги ўйин бекор қилинди», — дея Қирғизистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар берган «Р-Спорт».
Айни вақтда ОФК Қирғизистон ФФ ва Мьянма ФФ билан алоқада бўлиб турибди. Агар ОФК Қирғизистон ҳукумати қарорини асоссиз деб топса, Қирғизистон терма жамоаси жазоланиши мумкин.
Мьянма ҳарбийлари айни вақтда Ракхайнда роҳингяларга қарши амалиёт ўтказмоқда. Бу эса бутун дунёдаги мусулмонларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Мавзуга оид

21:41 / 25.04.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

08:57 / 23.04.2025
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди

20:30 / 17.04.2025