Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan янги авлод Leaf электромобилини намойиш этди

Фото: Nissan Leaf
Nissan компанияси 2018 йилнинг январида Европада сотувга чиқувчи Leaf номли янги авлод электромобилини намойиш этди. "Коммерсант" шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди.
Электромобиль 150 кучли электрмотор ва 378 километргача заряд олмай юриш имконини берувчи 40 кВт/с батареяга эга бўлади. Аккумуляторнинг тўлиқ зарядланиш вақти электр тармоғи кучига қараб 8-16 соатни ташкил қилади, батареяни 40 дақиқада 80 фоизгача зарядлаш мумкин. Бундан ташқари, электрохэтчбек энергия манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин ва зарурат туғилганда электрни уй тармоғига узатиши мумкин.
Янги Nissan Leaf электромобили катта йўлда бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётганда машина бошқарувини ўз зиммасига олувчи ProPilot технологияси ҳамда электромобилни мастақил равишда автотураргоҳга жойлай олувчи ProPilot Park тизимини олади.


Янги автомобиль дизайни 2015 йилда Токиодаги автосалонда намойиш қилинган Nissan IDS коцепт-кари услубида ишланган, бироқ электромобилнинг энг ўзига хос жиҳати радиаторнинг кўк панжараси бўлди. Салонда ҳам кўк чизгилардан фойдаланилган - япон авто ишлаб чиқарувчиси ўз электромобилларининг экстерьер ва интерьерига урғу беришда шу рангни қўллайди.
Мавзуга оид

08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади

18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди

21:18 / 17.12.2024