ЎзДЖТУда «My First President» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
7 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига бағишланган «My First President» номли китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда жамғарманинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Мазкур рисолада Ўзбекистон Биринчи Президенти хотирасига бағишлаб ёзилган иншолар танлови ғолибларининг иншолари тўпланган. Ушбу танлов Олий ва ўрта махсус таълим юртлари талабалари орасида ўтказилган бўлиб, иштирокчилар ўз ёзма ишларини инглиз тилида тақдим этган эдилар.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан Ислом Каримов номидаги Фонд билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1400 нафарга яқин олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари иштирок этдилар. Улардан 36 нафар талабалар ёзма ишлари ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан, энг яхши ёзилган иншо деб топилди.
Ислом Каримов номидаги Фонд 4 нафар ғолибни Apple Ipad планшети, қолган 32 нафар иштирокчини эса электрон китоблар билан тақдирлади.







Мавзуга оид

17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди

23:12 / 20.03.2025
Каримов Россияга ишонмас эди. Унда нега иттифоқчи бўлганди?

12:25 / 30.01.2025
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

19:55 / 18.01.2025