Видео: Каталония референдумида ўт ўчирувчилар халқ тарафига ўтди

Фото: AFP
Бугун, 1 октябрь куни Каталония мустақиллиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида халқ референдуми ўтказилиши режалаштирилганди. Аммо расмий Мадрид бу ҳаракатни қонундан ташқари, деб эълон қилди ҳамда маҳаллий полиция кучига таянган ҳолда референдум жараёнларига тўсқинлик қилмоқчи бўлмоқда.
Айни пайтда Каталония маҳаллий ўт ўчириш хизмати ходимлари аҳолини полиция қаршилигидан ҳимоя қилишга жазм этишган. Улар халқ ва полиция ўртасида жонли девор ҳосил қилишган. Полиция ва ўт ўчириш ходимлари тўқнашувлари тасвирлари пайдо бўлган.

Каталония маъмуриятининг расмий маълумотига кўра, олдиндан тайёрланган референдум участкаларининг 96 фоизи фаол ишлаб турибди, шунингдек, сайловчилар давомати 50 фоиздан ортди.
Мавзуга оид

10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади

23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди

11:10 / 01.11.2024
Молдова КС ЕИга интеграция бўйича референдум натижаларини маъқуллади

21:07 / 21.10.2024