Интернетда Лас-Вегас отишмаси қурбонлари ва улар ўлдирилган қуроллар суратлари пайдо бўлди
Интернетда Лас-Вегасда 1 октябрь оқшомида мусиқа фестивали вақтида амалга оширилган оммавий қотилликда қўлланган автомат қуролларнинг суратлари намойиш этилди. Бостондаги 25News телеканали хунрезликни амалга оширган 64 ёшли Стивен Пэддокнинг хонасидаги қуролларни суратга олган.
Шунингдек, Twitter ижтимоий тармоғида Mandalay Bay казиноси олдидаги майдонда Пэддок томонидан отиб ташланган кишилар сурати эълон қилинган. Суратда ёрдам кутаётган жабрланувчиларни ҳам кўриш мумкин.
Охирги маълумотларга кўра, 64 ёшли америкалик пенсионер Стивен Пэддок томонидан содир этилган ушбу ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафар, жабрланувчилар сони эса 500дан ошган. Бу АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотиллик бўлди.
Мавзуга оид

23:41 / 17.04.2025
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор

10:18 / 31.03.2025
Мурманскда номаълум шахс кўп қаватли уйнинг томидан ўт очди

19:46 / 09.03.2025
Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

22:26 / 02.03.2025