Видео: Дунёдаги энг қисқа 80 сониялик рейс
Great Big Story канали Loganair авиакомпанияси томонидан Шотландиянинг Westray ва Papa Westray ороллари ўртасида амалга оширилган дунёдаги энг қисқа - 80 сониялик авиарейс ҳақида сюжет тасвирга олди. Икки орол ўртасидаги масофа - атиги 2,7 километр.
Loganair авиакомпанияси 50 йилдан бери мазкур йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Бортдаги саккиз ўриндан бирининг бир томонлама нархи 17 фунт стерлингни ташкил қилади. Ерга қўниш вақтида йўловчиларга ҳаво кемаси капитанининг имзоси туширилган сертификат берилади.
Оркней оролларида одам кам бўлгани боис улар ўртасида кўприк қуришга ҳожат йўқ. Шундай экан, у ерда яшовчиларда икки йўл қолади: катерда ёки самолётда ҳаракатланиш.
Сюжет қаҳрамони, Кейт исмли мусиқа ўқитувчиси дарс бериш учун архипелагнинг турли оролларига боришини айтади. Унинг сўзларига кўра, Loganair йўналишлари автобусда ҳаракатланишга ўхшайди.
Оркней ороллари Шотландиянинг шимолида жойлашган. Архипелагдаги 70дан зиёд оролдан 20 тасида одамлар яшайди. Масалан, Papa Westray'да 100 га яқин киши истиқомат қилади.

Мавзуга оид

10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди

11:05 / 11.01.2025
Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор

22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди

11:37 / 17.08.2024