Рамзон Қодировнинг ўғиллари бокс бўйича навбатдаги жангда иштирок этишди

Фото: RT.com
«Матч ТВ» телеканали бокс бўйича Россия чемпионатининг финалидан трансляцияни эълон қилди. Мусобақа Чеченистон пойтахти Грознийда бўлиб ўтган ҳамда чемпионат иштирокчиларининг жангларидан аввал рингга Рамзон Қодировнинг фарзандлари кўтарилганлар.
Жангларда тўққиз ёшли Адам, 10 ёшли Али ва 11 йшли Аҳмад қатнашган. Улар, Чеченистон парламенти раҳбари Муҳаммад Довудовнинг сўзларига кўра, «кўргазмали жангларда ишончли ғалабага эришишган».
Шу тариқа, Аҳмад 42 кг.гача бўлган вазн тоифасида Тамирлан Меровни техник нокаут билан мағлуб этди. Али 32 кг.гача бўлган вазн тоифасида Аҳмад Шердиевни 5:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, Адам Ислом Ҳусайнов устидан техник нокаут билан зафар қучган. Қодировнинг фарзандларига рақиб бўлганларнинг барчаси – Кабардин-Болқор ўлкасилик тенгдошларидир.
Довудов ҳам Instagram’даги саҳифасида тегишли видеони жойлаштирди.

Мавзуга оид

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:16 / 04.04.2025