Путин ва Назарбоев Сочидаги саммитда нимани шивирлаб муҳокама қилишди? (видео)

Фото: Tengrinews
Россия президенти Владимир Путин Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши бошланишидан аввал Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг олдига келиб, у билан нимадир ҳақида суҳбатлашган. Бу ҳолат тасвирланган видеоёзув ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Шу билан бирга, ёзувда икки давлат етакчиси нима ҳақда гаплашаётгани эшитилмаган.
"Билмайман, бунга қўрқиш керакми ёки хурсанд бўлиш", - дея изоҳ берди Facebook’даги ўз саҳифасида ушбу роликни жойлаштирган фойдаланувчи Михаил Вознюк.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Сочи шаҳрида МДҲ давлатлари етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унинг доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқининг асосий органи бўлгани Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ҳам ўтказилди.

Мавзуга оид

02:31
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

21:14 / 14.05.2025
Европа Кенгаши «Путин учун трибунал» тузиш жараёнини бошлади

13:10 / 14.05.2025
Каллас: Путин Зеленский билан учрашишга журъат эта олмайди

12:26 / 14.05.2025