Мактаб етакчилари учун янги имконият

Фото: Facebook/uzedu
2017 йил 18 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 324-сонли мактабда намунавий ёшлар етакчиси хонасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ёшлар етакчиси фаолияти қандай ташкил этилиши, етакчи хонаси қандай жиҳозланиши зарурлиги намунавий тарзда кўрсатиб берилди, деб ёзади вазирлик расмий сайтида ХТВ матбуот хизмати.
Янги лойиҳага кўра, республиканинг барча ҳудудларидан 1 тадан мактаб танлаб олиниб, бу ерда ёшлар етакчиси фаолияти намунавий тарзда йўлга қўйилди. Жумладан, мактаб ёшлар етакчисига барча қулайликларга эга шинам хона ажратилиб, зарур жиҳозлар, ахборот-коммуникация воситалари, ўқув адабиётлари билан таъминланди.
Мактаб ёшлар етакчисининг йиллик иш режаси ишлаб чиқилиб, етакчилар учун ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, таъсирчан тадбирлар ташкил этиш, мактаб маданий ва маърифий ҳаётида фаол иштирок этиш бўйича тавсиялар яратилди.
Намунавий мактабларда ёшлар билан ишлаш тизими тубдан янгича ташкил этилиб, ўқувчиларнинг хоҳиш ва истаги ҳамда қизиқиши асосида етакчи фаолиятини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мактаб ёшлар етакчиси томонидан таълим муассасаларида «Заковат» интеллектуал ўйини, «Муваффақият мактаби», «Мунозара», «Баркамол қизлар клуби» каби лойиҳалар амалга оширилади. Бу тўгаракларга 6–10 синф ўқувчилари қамраб олиниб, уларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилади.
Мавзуга оид

22:36 / 14.05.2025
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025