Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ собиқ президенти Шимолий Кореяга жўнаб кетиш истагида эканини билдирди
The New York Times журналисти билан суҳбатлашган АҚШ собиқ президенти Жимми Картер интервью чоғида дипломатик хизмат юзасидан Шимолий Кореяга ташриф буюришга тайёр эканини билдириб ўтган.
Журналист ундан «амалдаги президентга кўмаклашиш учун дипломатик хизмат масъулиятини зиммангизга оласизми», дея берган саволига сиёсатчи қуйидагича жавоб берди:
«Мен Шимолий Кореяга борган бўлардим, ҳа!».
Картер бу мавзу юзасидан президентнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан суҳбатлашганини, аммо рад жавобини олганини айтиб ўтди.
«Агар фойдам тегса, мен ҳар доим ҳукумат учун ёрдам беришга тайёр эканимни билдирганман», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид

07:30 / 30.07.2025
Москва ва Пхенян ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

14:51 / 26.06.2025
Ким Чен Ин КХДРда жаҳон даражасидаги соҳилбўйи курортини очиб берди

12:31 / 30.05.2025
Россия Шимолий Кореяга ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беряпти - MSMT

23:49 / 29.05.2025