Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Туркия Бош вазирини қабул қилди

Фото: Twitter / @TC_Basbakan
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди.
ЎзА хабарига кўра, учрашувда 25 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 20 дан зиёд ҳужжатлар имзолангани юқори баҳоланди.
Мулоқотда мазкур келишувларни амалга ошириш, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига эътибор қаратилди. Томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Мавзуга оид

19:19
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилади

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:01 / 30.07.2025
Божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизими йўлга қўйилади

14:59 / 30.07.2025