Даниянинг миграция бўйича вазири муҳожирлардан қочиб қолди (видео)
Даниянинг муҳожирлик ва интеграция масалалари бўйича вазири Ингер Стойберг бошпана тақдим этиш бўйича рад жавоби берилган мигрантларни сақлаш жойидан қочиб қолишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда The Local.
Стойберг марказга DR телеканали дастурини суратга олиш учун келган ва рад жавобини олган оилалардан бири билан суҳбатлашган. Бироқ шундан сўнг уни бошқа мигрантлар ўраб олди: кимдир вазир билан мулоқотда бўлганларга бошпана берилиши ҳақида миш-миш тарқатган. Натижада Стойбергнинг тансоқчилари уни олиб кетиш ҳақида қарор қабул қилишган.
Воқеа жойидан олинган роликда кўриш мумкинки, вазир бўлган автомобилнинг кетиши чоғида ёш аёл капотга сакраган, сўнг ерга йиқилган.
"Мен шуни кўрдимки, норози бўлган аёл машина олдига йиқилди ва унга, эҳтимол, автомобиль тегиб кетган", - дея таъкидлаб ўтди вазият юз берган жойда бўлган журналист Мартин Торп.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Стойбергнинг ўзи эса мигрантларни сақлаш марказидаги ҳолатни "тажовузкор ва шафқатсиз" деб атади.

Мавзуга оид

18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

19:21 / 01.05.2025
Қозоғистонда паспорти олиб қўйилиб, ишлашга мажбурлаб келинган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

10:07 / 29.04.2025