Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда ИИБ ходимларига хизмат уйлари топширилди

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати KUN.UZ'га маълум қилди.
Тадбирда вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган 615 профилактика инспекторларидан 160 киши тантанали қасамёд қилишди. Шундан сўнг, уларга хизмат уйларининг калитлари ва шахсий автомашиналари топширилди.
Бундан ташқари, Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими 6-сонли ички ишлар бўлинмасининг очилиш тадбири ҳам бўлиб ўтди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими қайта ташкил этилиб, профилактика инспекторларининг хизмат вазифалари такомиллаштирилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида янги иш услубларини қўллаш, аҳоли ва жамоатчилик билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш механизмлари жорий этилди.
Вилоят ҳудудида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди.
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

21:24 / 19.02.2025
Тошкент вилоятидаги қамоқхоналарда сақланаётган 2 нафар маҳкум вафот этди

17:28 / 18.02.2025
Олмалиқдаги колонияда 21 ёшли маҳкум вафот этди

17:27 / 12.02.2025