Эрдўған Сурия чегарасига келди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат жанубидаги Хатай вилоятига, Сурия билан чегарадош ҳудудга келди. Бу ҳақда NTV хабар тарқатди.
Қайд этилишича, у «Зайтун бутоғи» амалиётининг қўмондонлик штабида бўлган ва ҳарбий бошлиқлардан рапортларни қабул қилган.
Туркия президентига бош вазир ўринбосари Бекир Бўздоғ, шунингдек, Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли ҳамда қуруқликдаги қўшинлар қўмондони Яшар Гулер ҳамроҳлик қилган.
Бундан олдинроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли АҚШни Суриядаги қуролланган курдлар тузилмалари масаласи бўйича берилган барча ваъдаларни бузишда айблагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди

13:25 / 18.04.2025
NYT: АҚШ Суриядан 600 нафар ҳарбий хизматчисини олиб чиқиб кетяпти

17:47 / 17.04.2025