Андижонда мудҳиш қотиллик: сингил ўз опасини болта билан уриб ўлдирди
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Жалақудуқ туманида 17 февраль куни соат 19.00ларда Катта полвон МФЙда яшовчи, 1972 йилда туғилган Т.Ж. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган опаси, 1964 йилда туғилган Ш.Ж.нинг бошига болта билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ш.Ж. воқеа жойида вафот этган, Т.Ж. эса қўлга олинган.
Мавзуга оид

21:57
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди

11:58 / 25.04.2025
“Эфирда узилиш ва қотиш бўлган” – Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

17:40 / 24.04.2025
Андижонда зилзила юз берди

09:04 / 18.04.2025